АсосийЖАМИЯТ

МИБнинг қистови билан фарзанди учун 4 млн. сўм алимент тўлаган ота хотини билан ярашишга қарор қилди

Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Миробод тум...

'МИБнинг қистови билан фарзанди учун 4 млн. сўм алимент тўлаган ота хотини билан ярашишга қарор қилди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Миробод туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2014 йил 18 ноябрь кунги суд буйруғига кўра, қарздор С.Аликуловдан ундирувчи М.Аликулова фойдасига вояга етмаган 1 нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 13 февраль куни келиб тушган. 

 МИБ Матбуот хизматининг даракчи.узга маълум қилишича,  шу куннинг ўзида қўзғатиш қарори қарздорга юборилган.  Алиментчи ота  вояга етмаган фаразнди учун  2019 йил ноябрь  ойидан буён моддий таъминотни тўламай келган. Қарздор бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.  Бўлим давлат ижрочиси томонидан дарҳол мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб,  қарздорга нисбатан жорий йилнинг 27 март куни Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланди. 

 Шунингдек,  шу куни қонунинг  42-моддасига асосан қарздорга нисбатан қидирув элон қилинди.  ИИБ ва Мажбурий ижро бюроси тезкор қидирув ходимларининг ҳамкорликдаги съй-ҳаракатлари натижасида 2020 йил 3 июнь куни қарздор топилди. Давлат ижрочисининг қарз ҳисоблаш қарорига кўра, қарздорнинг алиментдан бўлган қарздорлиги 2019 йил ноябр ойидан 2020 йил июн ойига қадар 4 млн. сўмни ташкил қилди.  Ушбу қарздорлик 5 июнь куни тўлиқ ундирилди, шунингдек давлат ижрочиси Б.Алимардонов томонидан ўтказилган тушунтириш ишларидан сўнг тарафлар ўзаро келишиб ярашди. МИБ яна бир оиланинг тикланишига ҳисса қўшди.

    Бошқа янгиликлар