Ижтимоий тармоқда “Кеча Андижон шаҳар 80 метр кўчасида "Спарк" ва "Москвич" ўртасида ЙТҲ содир бўлди. Натижада "Москвич" иккига бўлиниб кетди” сарлавҳаси остида тарқатилган видео лавҳа юзасидан ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот бермоқда.
Жорий йилнинг 7 июнь куни соат 19:45 ларда, Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, Қўштепа МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Б.А. “Спарк” русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзидан олдинда бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган И.Ж. “Москвич-2140” русумли транспорт воситасида огоҳлантирув чироқларини ёқмасдан чапга қайрилаётган вақтда автомобилнинг чап томон олди эшигига урилиб, тўқнашув содир этган.
Натижада, “Спарк” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.А. тан жароҳати олиб шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Олтинкўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






