АсосийЖАМИЯТ

Сўх воқеалари сабаб бошпанасиз қолган аҳолига давлат томонидан уй қуриб берилади

Чашма қишлоғида юзага келган можарода уч оила – Исроилжон, Анваржон ва Улмасой Бекназаровл...

'Сўх воқеалари сабаб бошпанасиз қолган аҳолига давлат томонидан уй қуриб берилади'ning rasmi

Чашма қишлоғида юзага келган можарода уч оила – Исроилжон, Анваржон ва Улмасой Бекназаровларнинг ӯй – жойлари ёниб кӯл бӯлган хабар ӯша куннинг ӯзидаёқ ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган эди.

 Туман Матбуот хизматининг маълум қилишича, воқеа жойига бориб ӯрганилганда, мазкур хабар асоссиз эмаслиги  аниқланган. Бироқ, можаро оқибатида ӯй-жойсиз қолган фуқароларга давлат томонидан ёрдам кӯрсатилган. 

  Вақтинчалик ӯй-жой билан таъминланган фуқароларга туман ҳокимлиги томонидан зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган. Оила ӯзининг ошхонасига эга, нон ёпиш учун тандир ҳам қуриб берилган.Туман ҳокимлиги томонидан барча 11 нафар бошпанасиз қолган Бекназаровлар оила аъзолари учун янги кийим-кечаклар ҳам харид қилинган.

Хабарда таъкидланишича,  бу оилаларнинг ӯй жойлари замонавий тарзда давлат томонидан қуриб бериладиган бӯлди. 

    Бошқа янгиликлар