1

"Арча кўча"даги оммавий пичоқбозлик нимадан келиб чиққани маълум бўлди

ЖИНОЯТ 08.06.2020, 22:46
"Арча кўча"даги оммавий пичоқбозлик нимадан келиб чиққани маълум бўлди

Аввалроқ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида (Арча кўча) ёшлар ўртасида жанжал юзага келиб, оммавий пичоқбозлик бўлгани, оқибатда икки нафар йигит яраланиб, шифохонага етказилгани ва улардан бири вафот этгани ҳақида хабар қилинганди. 

Бош прокуратура матбуот хизмати "Даракчи"га маълум қилишича, 2020 йил 05 июнь куни содир этилган оммавий (9 киши) пичоқбозликда вафот этган йигит 1997 йилда туғилган М.Э. бўлиб, у Самарқанд вилоятида туғилган. Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида рўйхатда туриб, вақтинча Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшаган. Шифохонага йўловчи автомашинасида ўнг кўкрак қафасида тешиб кирувчи санчилган-кесилган жароҳат билан олиб келинган. 

Аниқланишича, асли бухоролик бўлган Д.М. (1993 й.т.) бизнес ҳамкори Б.Р. (1998 й.т.) билан Учтепа тумани жойлашган «5+» номли дорихонадан тушадиган даромад юзасидан келиб чиққан келишмовчилик оқибатида ўзаро жанжаллашиб келган.

5 июнь куни соат 18:30ларда Д.М. ўзига рақобатчи ҳисоблаган Б.Р.дан қутилиш мақсадида пичоқ билан қуролланиб,  3 нафар таниши билан тил бириктиради, сўнгра рақиби Б.Р. ва у билан бирга келган 4 нафар ўртоқлари билан (улар орасида марҳум М.Э. бўлган - таҳр.) Шайхонтохур туманида учрашади.

Жамоат жойида юзага келган тўқнашув давомида Д.М. ўзи билан олиб келган пичоқ билан М.Э.нинг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати етказади. М.Э. эса ўзини ҳимоя қилиб, унга фаол қаршилик кўрсатади ва ҳодиса жойидан яширинади. Афсуски, шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай вафот этади. 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми «л» банди билан жиноят иши қўзғатди. 

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари шаҳар прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1