АсосийДУНË

Хитойда кучли ёғингарчилик: 2 миллионга яқин одам жабрланди, 9 киши ҳалок бўлган, бедарак йўқолганлар бор

 Хитойнинг маркази ва жанубида кучли ёғингарчилик туфайли 1,76 миллион киши жабрланди...

'Хитойда кучли ёғингарчилик: 2 миллионга яқин одам жабрланди, 9 киши ҳалок бўлган, бедарак йўқолганлар бор'ning rasmi

 Хитойнинг маркази ва жанубида кучли ёғингарчилик туфайли 1,76 миллион киши жабрланди, тўққиз киши ҳалок бўлган ва беш киши бедарак йўқолган, дея хабар ёзмоқда  геосиёсат канали.

ОАВ маълумотларига кўра, бу 8 июнь куни Хитойнинг саккизта провинцияси ва автоном туманлари (Цзянси, Хунань провинцияси, Гуанси-Чжуан автоном тумани ва бошқалар)да қайд этилган маълумотлардир.

120 минг киши эвакуация қилинган, 900 та бино вайрон бўлган, 13 мингдан ортиқ бино шикастланган. 113,5 минг гектар экин майдони зарар кўрди.

Тўғридан-тўғри иқтисодий харажат 28,8 млрд юанга баҳоланмоқда, дейилмоқда хабарда.

    Бошқа янгиликлар

    Хитойда кучли ёғингарчилик: 2 миллионга яқин одам жабрланди, 9 киши ҳалок бўлган, бедарак йўқолганлар бор - Darakchi.uz