Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалашининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг 2020 йил 29 майдаги йиғилиш баёни билан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, жорий йил 6 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудлар тоифасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ахборотида Урганч шаҳри “қизил” тоифадаги ҳудудга киритилди.
Шу муносабати билан шаҳарда қуйидаги чекловлар қайта жорий қилинди:
*автомашиналар ювиш шоҳобчалари фаолияти, автомобиллар, қишлоқ ҳўжалиги ва қурилиш техникаларига техник хизмат кўрсатувчи ташкилотлар фаолияти;
*ҳунармандчилик, маиший жиҳозлар ва электрон қурилмаларни таъмирлаш устахоналари фаолияти;
*парк ва истироҳат боғлари фаолияти;
*ноозиқ-овқат маҳсулотлари чакана савдо фаолияти, заргарлик ва гул сотиш дўконлари фаолияти;
*йўналишсиз таксида йўловчи ташиш фаолияти;
*жамоат транспорти ҳаракати фаолияти;
*барча турдаги оммавий тадбирлар (концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари), оилавий тантана, маърака ва маросимлари (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) фаолияти;
*буюм бозорлари фаолияти;
*савдо мажмуалари фаолияти;
*сартарошхона ва гўзаллик салонлари фаолияти;
*спорт заллари ва фитнес клублар, спа ва массаж салонлари фаолияти;
*тунги клуб ва дискотекалар фаолияти;
*караоке ва билярд заллари, чилим (калян) марказлари, компьютер ўйинлари фаолияти;
*умумий овқатланиш корхонлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолияти (етказиб бериш учун тайёрлаш бундан мустасно);
*яхна ичимлик савдо нуқталари фаолияти;
*таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар) ўқув курслари фаолияти;
*меҳмонхоналар, шунингдек, хостеллар ва меҳмон уйлари фаолияти;
*давлат органлари ва ташкилотларида жисмоний шахслар ва юридик шахслар қабули фаолияти;
*ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзи (65 ёшдан ошган шахслар учун) мажбурий.






