АсосийЖАМИЯТ

Ғузорда 40 та оилага қувонч қайтди

Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Ғузор туман бўлими иш юритувида алимент ундириш билан...

'Ғузорда 40 та оилага қувонч қайтди'ning rasmi

Айни вақтда Мажбурий ижро бюросининг Ғузор туман бўлими иш юритувида алимент ундириш билан боғлиқ 1 088 та ижро ҳужжатлари мавжуд, дея хабар бермоқда МИБ Ахборот хизмати.

Бюро ходимлари нафақат алимент қарздорликларни ундириш билан бир қаторда бевосита ўз вазифасига кирмаса ҳам, келажагимиз эгаларининг тақдирига бефарқ бўлмаган ҳолда ажрашган оилаларни яраштиришга ҳам кўмаклашмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 5 ойи мобайнида Бюронинг Ғузор туман бўлими томонидан 40 нафар оилаларни ҳуқуқий тушунтиришлар орқали яраштиришга эришилгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Уларнинг 7  нафари айнан май ойида яраштирилди.  

Шу пайтда болаларнинг хурсандчилигини, юз-кўзларидаги табассумни тасаввур қилиб кўринга?! Улар энди бағри бутун бўлиб, меҳрга тўлиб улғаяди.

    Бошқа янгиликлар