Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда ҳолатлар бўйича дастурлари раҳбари Майк Райаннинг фикрича, COVID-19 вақт ўтиши билан йўқолиб кетмаслиги, аксинча HIV (одамнинг иммунитет танқислиги вируси) каби доимий таҳдидга айланиши мумкин.
"HIV ва COVID-19 ўхшаш касаллик эмас, лекин коронавируснинг бутунлай йўқолиб кетиши ва бу қачон бўлиши ҳақида гапиришнинг имконияти йўқ. Вакцинанинг ихтиро қилиниши умид бериши мумкин, аммо препарат барчага етиб бориши ва юқори самарадорликка эга бўлиши лозим", деб ҳисоблайди эпидемиолог.






