2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тест таълим йўналишига мос фанлар мажмуасига чет тили фани киритилган барча бакалавриат таълим йўналишларига ҳужжат топширган ва миллий ёки халқаро сертификатнинг Б2 ва ундан юқори даражаларига эга бўлган абитуриентларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади.
Жорий йилда фақат Б2 даражадаги сертификати борларгина тестдан озод қилиниб, максимал балл тарзидаги имтиёзга эга бўлади. Ўтган йилдагидек Б1 даражага имтиёз берилмайди.
2020-2021-ўқув йили қабулида олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари учун тест синовларини ўтказиш режалаштирилган бинолар рўйхатини қуйидаги ҳавола орқали кўришингиз мумкин: https://dtm.uz/post/view/binolar-ro-yxati






