АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда 80 ёшли отахон ва 2019 йилда туғилган чақалоқ коронавирусдан соғайди

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 66 нафар бемо...

'Тошкентда 80 ёшли отахон ва 2019 йилда туғилган чақалоқ коронавирусдан соғайди'ning rasmi

Пойтахтимиздаги Тошкент тиббиёт академияси кўп тармоқли клиникасида бир йўла 66 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Тузалганларнинг 40 нафари эркак, 26 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 80 ёшли отахон бўлса, ёши кичиги 2019 йил туғилган.  

Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Тошкент шаҳридан 19 нафар, Андижон вилоятидан 9 нафар, Наманган вилоятидан 7 нафар, Тошкент вилоятидан 6 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидан 5 нафардан, Фарғона вилоятидан 4 нафар, Бухоро вилоятидан 2 нафар, Сирдарё, Қашқадар, Жиззах ва Сурхондарё вилоятларидан 1 нафардан.

️Шундай қилиб Тошкент шаҳрида соғайганлар 1469 нафар бўлса, эндиликда улар 1535 нафарга етиб, даволанаётганлар 846 нафарни ташкил этмоқда.

️Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами соғайганлар 3423 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар