АсосийDunyo

КХДР Жанубий Корея билан барча алоқаларни узди

'КХДР Жанубий Корея билан барча алоқаларни узди'ning rasmi

КХДР Жанубий Корея ҳукумати ва харбийлари билан барча алоқаларни узди. Бу ҳақда КХДР давлат телевидениеси хабар қилди.

9 июнь 12:00 дан бошлаб КХДР ишчи партияси ва Жанубий Корея Президентининг махкамаси ўртасидаги алоқа линияси фаолиятини тўхтатади. Икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги муносабатлар ҳам бузилади.

Бундай қарорга Жанубий Корея фаоллари томонидан КХДРга юборилган хақоратли сўзлар ёзилган жўнатмалар сабаб бўлган. 

“Жанубий Корея ҳукумати билан юзма-юз ўтиришга ҳожат йўқ деган хулосага келинди, чунки уларнинг қўлидан фақатгина хақорат қилиш келди холос ", дейилади баёнотда.

Шунингдек, Жанубий Корея билан муносабатлар эндиликда "душманлик кайфиятида" олиб борилиши таъкидланмоқда.

    Бошқа янгиликлар