АсосийДУНË

Москвада изоляция тартиби бекор қилинди

Бугундан бошлаб Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўз-ўзини яккалаш ва паспорт тар...

'Москвада изоляция тартиби бекор қилинди'ning rasmi

Бугундан бошлаб Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида ўз-ўзини яккалаш ва паспорт тартиби ҳамда фуқароларнинг сайр қилиш жадвали бекор қилинди. Бу ҳақда шаҳар мэри Сергей Собянин маълум қилган.

Шаҳар аҳолиси, шу жумладан, 65 ёшдан ошганлар ва сурункали касалликларга чалинган фуқаролар ҳам чекловларсиз ташқарига чиқиши, ўз иши билан шуғулланиши ва жамоат жойларига ташриф буюриши мумкин.

Шу билан бирга, фуқаролар жамоат жойларида ниқоб, қўлқоп тақиши ва ижтимоий масофани сақлаши керак.

    Бошқа янгиликлар