2020 йил 7 сентябрдан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида миграцион рўйхатдан ўтишда баъзи имтиёзларни қўлламоқчи. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълум қилди.
Унга кўра,
- милицияга бормасдан, давлат хизматлари портали орқали электрон кўринишда миграцион рўйхатдан ўтиш (регистрация қилиш) ва портал орқали уни текшириб кўриш мумкин бўлади.
- янги манзилни рўйхатдан ўтказиш учун аввалги манзилдаги миграцион рўйхатдан чиқиш талаби бекор қилинади.
- меҳнат мигрантлари ўзларига тегишли турар жойда ўзини ва бошқа мигрантларни рўйхатдан ўтказиши мумкин бўлади (дала ҳовли (дача) ва яшаш учун фойдаланиладиган бошқа биноларда рўйхатдан ўтиш масаласи ҳозирча мавҳум).
- агар сиз бир неча кун меҳмонхонада яшаган бўлсангиз, аввалги миграцион рўйхат бекор қилинмайди. Бу ётоқхоналарда яшовчи талабалар учун қулайлик яратади.






