Бугун, 9 июндан бошлаб Чироқчига кириш-чиқиш йўллари ёпилиб, туманда барча турдаги жамоат транспорти ҳаракати вақтинчалик чекланди.
Бу ҳақда туман ҳокими Х.Жураев ва ИИО ФМБ бошлиғи А.Бешимқулов жамоат транспорти ва йўналишсиз таксилар ҳаракати йўловчилари билан учрашувда айтиб ўтган.
Туманга кириш ва чиқишдаги чекловлар юк ташиш билан боғлиқ ҳолларга, доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, ҳуқуқ-тартибот идоралари, шифокор ва ҳамширалар, санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
«Қизил» тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек, «яшил» ва «сариқ» тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.






