Вазирликнинг ахборот хизмати маълум қилишича мазкур рейтинг синов тариқасида ишлаб чиқилган, яъни демо версияда. Ушбу демо рейтинг дастлабки натижаларига асосан кучли 5 талик қуйидаги ҳудудлардир:
1 Тошкент шаҳри
2️ Навоий вилояти
3️ Бухоро вилояти
4️ Қорақалпоғистон Республикаси
5️ Самарқанд вилояти
Баҳолашда иккита асосий манбага: тегишли идораларнинг расмий статистик маълумотлари ҳамда тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижаларига таянилди.
Тизимда синов тариқасида ўтган 2019 йилнинг якунлари бўйича ҳудудларнинг, жумладан ҳар бир туман ва шаҳарда ишбилармонлик муҳити баҳоланди.
Баҳолаш жами 29 та кўрсаткичлар (индикаторлар) асосида амалга оширилиб, шундан 25 таси тегишли идораларнинг статистик маълумотлари, қолган 4 таси 17 мингдан ортиқ тадбиркорлар ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида ҳисобланди.
Рейтинг натижалари интернет тармоғида жойлаштирилган.






