АсосийЖАМИЯТ

Карантинда сақланаётганлар ичидан 34 нафар фуқарода коронавирус аниқланди

2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилган...

'Карантинда сақланаётганлар ичидан 34 нафар фуқарода коронавирус аниқланди'ning rasmi

2020 йил 9 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4482 (+34) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ маълум қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 24 нафари хориждан келган, 10 нафари эса коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган) фуқаролар орасида қайд этилган.

Айни пайтда юртимизда 3444 (+87) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

 Ҳозирда мамлакатимизнинг тўққиз худудидаги  тиббиёт муассасаларида жами 1020 нафар коронавирусга чалинган беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Уларнинг 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

    Бошқа янгиликлар