Ўзбекистон олимлари яратган SARS CoV-2 типидаги вирусга қарши дори ССВга топширилди. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
19 500 дона «Рутан» дори воситасини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига беғараз тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Биоорганик кимё институти яратган гриппга қарши оригинал «Рутан» дори воситаси Хитой олимлари томонидан ўтказилган синовлар натижасида SARS CoV-2 типидаги грипп вирусини 78,3 фоизга таъсирини сусайтириш хусусиятини намоён қилган.
Шундан келиб чиқиб, Рутан дори GMP талабларига жавоб берувчи Хитой-Ўзбекистон тиббий технопаркида тайёр дори воситаси сифатида ишлаб чиқилди. 11 мингта ўрам Рутан дори воситаси коронавирусга қарши гуманитар ёрдам сифатида Эронга юборилиб, лаборатория синовларидан ижобий ўтган.






