АсосийЖАМИЯТ

Тошкентда "Исузу" ва "Камаз" иштирокида тўқнашув содир бўлди

Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 14:00 лар атрофида пойтахтнинг Олмазор туманида Қорақамиш в...

'Тошкентда "Исузу" ва "Камаз" иштирокида тўқнашув содир бўлди'ning rasmi

Жорий йилнинг 9 июнь куни соат 14:00 лар атрофида пойтахтнинг Олмазор туманида Қорақамиш ва Бешқўрғон кўчалари кесишмасида “Исузу” русумли автобус ҳамда “Камаз” юк машинаси ўртасида тўқнашув содир бўлди. Бу ҳақда Тошшаҳртарнсхизмат матбуот хизмати маълум қилди.

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖ мутасаддилари воқеа жойига чиқиб ҳолатни ўргандилар. Дастлабки хулосаларга кўра 18-автобус саройи тасарруфидаги 31- йўналишда қатновчи автобус ҳайдовчиси К. Н бошқарувда мўлажални тўғри ололмай чорраҳада тўхтаб турган “Камаз” автомобилининг орқа чап бурчагига урган.

Ходиса натижасида ҳайдовчи ва чиптачи жароҳатланган. Уларга шифохонада биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Йўловчилар орасида жабрланганлар йўқ.

Автобусга техник шикаст етган.

Воқеа тафсилотлари йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан батафсил ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар