АсосийЖАМИЯТ

Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори билан учрашди. Сўхдаги муаммолар ижобий ечим топадиган бўлди

9 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қирғизистоннинг Боткен вилоятида вилоят г...

'Шуҳрат Ғаниев Боткен вилояти губернатори билан учрашди. Сўхдаги муаммолар ижобий ечим топадиган бўлди'ning rasmi

9 июнь куни Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Қирғизистоннинг Боткен вилоятида вилоят губернатори Алишер Абдураҳмонов билан учрашди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Чегара қўшинлари, хавфсизлик хизмати, ички ишлар, божхона бошқармаларининг бошлиқлари ҳамда вилоят прокурорлари, Қирғизистон Республикаси ҳукумати аъзолари иштирокидаги амалий учрашувда Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари Президентларининг олий даражадаги учрашувларида эришилган ўзаро дўстона, стратегик ҳамкорлик келишувлари ўз кучида қолиши таъкидланди.

Қирғизистон делегацияси аъзолари улар томонидан мамлакат ҳудудидан анклав Сўх тумани ҳамда Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқларига аҳолининг эркин бориб-келишида ҳеч қандай тўсиқ ёки муаммолар бўлмаслигини, бу ҳудудларга озиқ-овқат, халқ истеъмоли ва қурилиш моллари етказувчи юк машиналарининг ҳаракати асло чегараланмаслигини алоҳида урғуладилар.

Музокаралар чоғида ҳар икки томон вакиллари яқинда бўлиб ўтган Сўх туманидаги кўнгилсизликлар Ўзбекистон ва Қирғизистон, Фарғона ва Боткен вилоятлари ўртасидаги дўстона муносабатларга асло путур етказмаслигини алоҳида қайд этдилар.

    Бошқа янгиликлар