ДПМларида даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллиги учун текширишни талаб қилиш асоссиз! Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги Ахборот хизмати маълум қилди.
Республика Соғлиқни сақлаш вазирининг 2020 йил 30 мартдаги 92-сонли буйруғига асосан ПЗР лабораторияларига аҳолининг коронавирус юқиш эҳтимоли юқори бўлган қуйидаги қатламларидан биологик намуналар олиниб, ўрнатилган тартибда текширилиши йўлга қўйиш белгиланган:
*Бемор билан бирламчи (яқин) мулоқотда бўлган шахслардан;
*Иккиламчи мулоқотда бўлган шахслардан;
*Хорижий давлатлардан келган шахслардан;
*Тиббиёт ходимларидан.
Шунга кўра, Санитария–эпидемиологик осойишталик агентлиги даволаш профилактика муассасаларига даволанишга ва туғруқ мажмуаларига қабул қилишда коронавирус касаллигига текширишни талаб қилиш асоссиз эканлигини маълум қилади.






