АсосийЖАМИЯТ

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик 15 миллион сўмга баҳоланди

Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган текширишда, Яккасарой тум...

'Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик 15 миллион сўмга баҳоланди'ning rasmi

Мажбурий ижро бюроси Яккасарой туман бўлими томонидан ўтказилган текширишда, Яккасарой туманидаги Самарқанд кўчасидаги хонадонларнинг бирида, коммунал хизмат кўрсатувчи хусусий корхона Г.Пан томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 12.01.2018 йилдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари” бандига зид равишда электр тармоғига тўғридан-тўғри уланиб олиб, электр тармоғидан ноқонуний фойдаланганлиги натижасида Яккасарой ТЭТК манфаатларига 15 млн. 170 минг сўм миқдордаги зарар етказилганлиги аниқланган. 

Бўлим суриштирувчиси томонидан унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тўпланган маъмурий иш ҳужжатлари 2020 йил май ойида  тегишли тартибда кўриб чиқишлик учун туман маъмурий судига юборилди.

    Бошқа янгиликлар