Коронавирус эпидемияси таъсир ва оқибатларига қарамай, мамлакатимизда озиқ-овқат соҳасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ишлари изчил давом этмоқда.
2020 йилнинг январь-май ойларида "Ўзбекозиқовқатхолдинг" компанияси, инвесторлар, маҳаллий ҳокимликлар кўмагида қиймати 268,2 млрд. сўм, қуввати 168 минг тонна бўлган 50 та ҳудудий лойиҳа ишга туширилди.
Эндиликда, Жиззах вилоятидаги “Baxmal juice master” МЧЖ, Сирдарё вилоятидаги “Sub-Dry” МЧЖ, Фарғона вилоятидаги “Европринт Коканд” МЧЖ, “Eco export Trade” МЧЖ каби ана шундай янги корхоналар ҳисобига ҳудудларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмлари ошишига эришилмоқда.
Йил якунига қадар ҳудудий лойиҳалар асосида жами 350 га яқин озиқ-овқат корхоналарини ишга тушириш режалаштирилган.
Озиқ-овқат соҳасида тўғридан-тўғри инвестиция маблағлари ҳисобига ҳудудий лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ва иш жойларини яратиш, инфратузилмани такомиллаштириш ҳамда халқ фаровонлик даражасини оширишга ёрдам беради.






