Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати ҳайдовчиларни "сариқ" ва "яшил" тоифадаги ҳудудлардаги йўналишсиз таксида йўловчи ташиш қоидаси билан таништирмоқда.
Унда қуйидаги тартибларга риоя этиш таъкидланган:
👉Йўловчи ташиш учун автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши;
👉ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши;
👉йўловчилар автотранспорт воситаси салонининг орқа ўриндиғига ўтказилиши;
👉фақат ўз ҳудудида ҳаракатланиши лозим;
Ушбу қоидаларга амал қилмай йўловчи ташиганлар тегишли тартибда жавобгарликка тортиладилар.






