Интернет тармоғида Чилонзор туманида иккита "Lacetti" ва велосипед иштирокида рўй берган автоҳалокат ҳодисаси суратлари тарқалди.
Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳалокат бўйича қуйидагиларни маълум қилди:
Таъкидланишича, 9 июнь куни соат 12.00 да Қатортол кўчасида учта транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлди, булар: 30 ёшли сурхандарёлик Суннатилло Х. бошқарган Lacetti русумли автомобиль, 34 ёшли Ҳамзажон Б. Бошқарувидаги Lacetti русумли автомобиль ва 27 ёшли Улуғбек Х. бошқарувидаги велосипед. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.
Тўқнашув натижасида велосипедчига тан шикастлари етган бўлиб, тиббий муассасага йўналтирилди.






