АсосийЖАМИЯТ

Хоразмда 19 ёшли йигит сувда чўкиб вафот этди

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бугун, 10 июнь куни Хоразм вилояти Фав...

'Хоразмда 19 ёшли йигит сувда чўкиб  вафот этди'ning rasmi

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, бугун, 10 июнь куни Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Хонқа туманидаги “Шовот” каналида 19 ёшли йигит чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. 

Айтилишича, ушбу ҳолатга унинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.  

Хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари воқеа жойига етиб борган. Сувда-қутқарув гуруҳи томонидан амалга оширилган қидирув ишлари натижасида ҳодиса содир бўлган ҳудуддан фуқаро А.С. нинг жасади топилган.

Юзага келган вазиятдан келиб чиқиб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ота-оналар томонидан ўз болаларини қаровсиз қолдирмаслигини ҳамда шахсий хавфсизлик қоидаларига риоя этишларини сўрамоқда. 

    Бошқа янгиликлар