АсосийЖАМИЯТ

Туркиядаги ўзбекистонлик талабаларнинг муаммоларига ечим топилди

Жорий йилнинг 28-май куни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги томони...

'Туркиядаги ўзбекистонлик талабаларнинг муаммоларига ечим топилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 28-май куни Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллиги томонидан Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Aлишер Aъзамхўжаев билан пандемия чоғида Ўзбекистоннинг Aнқарадаги элчихонаси фаолиятига бағишланган вебинар ўтказилган эди. Суҳбат чоғида Туркиядаги ўзбекистонлик талабалар ўртасидаги муамммолар маълум қилинди.

Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси Туркия вакиллининг маълум қилишича, ушбу муаммоларнинг айримларига элчихона томонидан ечим топилди Бу ҳақда Ассоциация вакили хабар қилди. Жумладан:

1️⃣Туркиядаги барча талабаларнинг ҳар бирига 100 ТЛ қийматига эга савдо талонлари бериш бўйича мурожаат ижобий қабул қилинди. Натижада Туркиянинг 22 вилоятдаги жами 327 нафар ватандошга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини олиш учун БИМ дўконларининг озиқ-овқат карталари тарқатилди.

2️⃣ Туркияда таҳсил олаётган талабаларни Ўзбекистон билан ҳамкорлик қиладиган ташкилотларга таклиф қилиш бўйича йўлланган мурожаат асосида ҳам амалий чоралар белгиланди. ИТ йўналишида таълим олган 20 нафар талабани (1 ой ўқитиш шарти билан) ҳамда соғлиқни сақлаш йўналишида ўқиган 4 нафар талабани хусусий фирмалар томонидан ишга қабул қилинишига эришилди.

3️⃣ Ватанга қайтувчи чартер рейслар учун талабаларга алоҳида квота ажратиш бўйича сўралган ёрдам юзасидан бугунга қадар 32 та талабанинг рўйхати шакллантирилди. Эндиликда ташкил этиладиган ҳар бир чартер рейсларга Aссоциация ва Туркиядаги ўзбек талабалари жамияти томонидан бериладиган талабалардан иборат рўйхат киритиладиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар