АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистонда магистратурага қабул имтиҳонларини павильонларда ўтказиш таклиф қилинмоқда

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига Магистратура босқичига қабул имтиҳонларини...

'Ўзбекистонда магистратурага қабул имтиҳонларини павильонларда ўтказиш таклиф қилинмоқда'ning rasmi

“Mening fikrim” жамоавий мурожаатлар порталига Магистратура босқичига қабул имтиҳонларини умумий павильонларда онлайн трансляция орқали ўтказиш ҳақидаги петиция жойланди.

“Ҳозирги кунда магистратурага кириш синови олий таълим муассасаларида амалга оширилмоқда. Бакалавриат битирувчилари ва уларнинг ота-оналари томонидан кириш синовлари олий таълим муассасаларида ўтказилиши сабабли кўплаб коррупциоген ҳолатлар юз бераётганлиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилмоқда.  

Шу сабабли, магистратура босқичига қабул жараёнини жамоатчилик муҳокамаси асосида қайтадан кўриб чиқиш зарур. Қабул жараёнини олий таълим муассасасида эмас, балки умумий павильонларда, видеокамера кузатуви асосида онлайн трансляция қилиш орқали амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб уйлайман”, дейилади таклифда.

 

    Бошқа янгиликлар