АсосийЖАМИЯТ

Сибирдаги ўзбекистонликлардан бугун аэропортга етиб келишлари сўралмоқда

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 11 июнь куни “Uzbekistan airways” томонидан Тошкент – Но...

'Сибирдаги ўзбекистонликлардан бугун аэропортга етиб келишлари сўралмоқда'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 11 июнь куни “Uzbekistan airways” томонидан Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналиши бўйича HY-3668 рақамли чартер рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Шу муносабат билан,  Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тақдим этилган асосий рўйхатдаги 175 нафар фуқаролардан соат 12:00 да, захирадаги 17 нафар фуқаролардан соат 15:00 да Новосибирск шаҳридаги «М.Покрышкина» (Толмачево) номидаги халқаро аэропортга етиб келишлари сўралади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Изоҳ: Чипталар мазкур аэропорт кассасида рўйхат асосида сотилади.

    Бошқа янгиликлар