Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 июнь кунидаги қарори билан Халқ таълими вазирининг ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда ХТВнинг ахборот хизмати маълум қилмоқда.
Президент қарорига кўра, Каримжонов Рустам Олимжон ўғли Халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шу пайтгача Рустам Каримжонов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги “Инновация, технология ва стратегия” маркази давлат унитар корхонаси директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Рустам Каримжонов 2019 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланган Сарвар Бабаходжаев ўрнига тайинланди.






