АсосийЖАМИЯТ

Кореядан таътилга келиб, коронавирус сабаб Ўзбекистондан кетолмаётган фуқаролар иш жойларига етиб боришди

Корея Республикасидан таътилга келиб, пандемия сабабли кетолмаётган фуқаролар чартер рейс...

'Кореядан таътилга келиб, коронавирус сабаб Ўзбекистондан кетолмаётган фуқаролар иш жойларига етиб боришди'ning rasmi

Корея Республикасидан таътилга келиб, пандемия сабабли кетолмаётган фуқаролар чартер рейс орқали жўнаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигинингн хабар беришича, бугун, 11 июнь куни эрталаб соат 06.05да «Asiana» авиакомпаниясининг Тошкент-Инчон йўналишидаги чартер рейси орқали 31 нафар фуқароларимиз Кореяга етиб борди.  

Фуқаролар HRD ташкилоти ва Агентликнинг Кореядаги ваколатхонаси ходимлари томонидан кутиб олингач, уларга аэропортдаги белгиланган қатъий тартибдаги текширувлардан ўтишда амалий ёрдам кўрсатилди.  

Шундан кейин 14 кунлик мажбурий карантин талабларига риоя қилиш бўйича розилик битимида кўрсатилган манзилларига кузатиб қўйилди.

    Бошқа янгиликлар