АсосийJamiyat

Қарши шаҳридаги деҳқон бозори ишчилари орасида коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди

'Қарши шаҳридаги деҳқон бозори ишчилари орасида коронавирус аниқлангани ҳақидаги хабарларга ойдинлик киритилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳридаги “Ерқўрғон” деҳқон бозори ишчилари орасида коронавирус инфекцияси юқтирган киши аниқлангани ҳақидаги хабарлар тарқалган эди. 

Бозор маъмуриятининг билдиришича, бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Маълум қилинишича, бу каби миш-мишларнинг пайдо бўлишига кеча Косон тумани Некуз қишлоғида яшовчи бир неча кишининг бозордан олиб кетилиб,  Covid-19 вируси учун таҳлил олингани сабаб бўлган. Айни пайтда ушбу фуқароларнинг ҳеч бирида вирус аниқланмади.

Шунга қарамай, бозорда барча зарур хавфсизлик чораларини кўриш, санитария-гигиена талабларини таъминлаш мақсадида кенг миқёсли дизенфекция тадбирлари амалга оширилмоқда.

“Ерқўрғон” деҳқон (озиқ-овқат) бозори” АЖ раиси Тоштурди Тўраевнинг маълум қилишича, эртага ҳам бозорда тўлиқ дезинфекция тадбирлари ўтказилади. 13 июнь куни тонгдан эса бозор карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда яна ўз фаолиятини  бошлайди.

    Бошқа янгиликлар