Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков юртимиздаги пандемия ҳолати ҳақида расмий баёнот берди:
– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 819 нафарга етди. 3 минг 637 нафар, яъни 75 фоиз бемор тўлиқ соғайган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги тақдим этган маълумотга кўра, шифохоналарда 1 минг 163 бемор даволанмоқда, 12 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи ўта оғир.






