АсосийЖАМИЯТ

Ўзбекистондаги пенсионерлар сони ва ўртача пенсиялар миқдорига аниқлик киритилди

Йиллар давомида мамлакат  аҳолиси билан биргаликда пенсия ва нафақа олувчилар сони ҳа...

'Ўзбекистондаги пенсионерлар сони ва ўртача пенсиялар миқдорига аниқлик киритилди'ning rasmi

Йиллар давомида мамлакат  аҳолиси билан биргаликда пенсия ва нафақа олувчилар сони ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, 2020 йил 1 май ҳолатига пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 734 230 нафарни ташкил қилган бўлса, 1991 йил 1 январь ҳолатига (2 158 995 нафарга) нисбатан 1 575 235 нафарга ёки 42,2%га кўпайди.Пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий аҳоли сонидаги улушда ҳам ўсишни кўриш мумкин. 1991 йилда 10,4%ни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 11,0 % фоизни ташкил қилиб, 0,6%га ортган.

Пенсия ва нафақа олувчиларни ҳудудлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, уларнинг 13,3% и Тошкент шаҳрига, 12,3%и эса Навоий вилоятига тўғри келади. Шунингдек, Тошкент, Бухоро, Фарғона, Сирдарё, Андижон вилоятларида 11%дан ортиқ ва Хоразм - 11,0% ни ташкил этади.  Бошқа ҳудудларнинг 9% дан 10 %гача бўлган аҳолиси пенсия ва нафақа олувчиларга тўғри келади.

Аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини, ногиронлиги бўлган шахслар, пенсия ва нафақа олувчиларни янада ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун қулай шарт-шароитларни яратиш ҳамда республика фуқароларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонларига асосан 1991-2020 йилларда пенсия ва нафақаларнинг миқдори 64 маротаба оширилди. 1991 йил 1 январь ҳолатига пенсияларнинг ўртача миқдори 96 сўм 50 тийин бўлган бўлса, 2020 йил 1 май ҳолатига 747 480 сўмга етди.

    Бошқа янгиликлар