Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси ТИКА (Туркия) Агентлиги кўмагида тиббиёт соҳаси мутахассисларига яна 5 минг йиғма индивидуал ҳимоя воситаси тақдим этиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати маълум қилди.
Туркия томонидан инсонпарварлик юкининг янги партиясини тақдим этиш маросими бугун, 2020 йил 12 июнда Миллий палатада бўлиб ўтди.

30 апрелда ушбу ҳамкорлик доирасида Миллий палатага инсонпарварлик юкининг дастлабки партияси келиб тушганди. Унинг таркибида 5 минг йиғма индивидуал ҳимоя воситалари бор эди. Кейин улар бир қатор клиникаларга, жумладан, Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникаси, Тошкент шаҳрининг 5 ва 7-сонли шаҳар клиник шифохоналарига, 3 ва 6-сонли туғриқ мажмуаларига, «Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази», Ибн СИно номидаги 1-сон клиник шифохонаси, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий нейрохирургия маркази, 5-сонли Шаҳар болалар клиник шифохонаси, 1-сонли Шаҳар юқумли касалликлар клиник шифохонаси, СПИДга қарши кураш республика Маркази, Кўп тармоқли Тошкент тиббиёт академияси клиникасига тарқатилган эди.
12 июнда бўлиб ўтган маросимда ТИКАнинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси раҳбари Джемалиттин Туней падемия даврида тиббиёт ходимлари учун шундайзарур бўлган индивидуал ҳимоя воситаларини тарқатиш бўйича Миллий палатанинг тезкор ҳаракатини юқори баҳолади.
Ўз ўрнида Миллий палата раиси Ровшан Изамов шундай синовли дамларда юзага келган натижадорли ҳамкорлик Туркия томонидан тақдим этиладиган лойиҳаларнинг янада ривожланиши билан давом этишига ишонч билдирди.
Суҳбат давомида томонлар Ўзбекистоннинг COVID-19 пандемияси билан курашда улкан ютуқларга эришганини эътироф этдилар. Бугун республикада босқичма-босқич карантин тартиблари юмшатиляпти. Ва бу даврда ҳамманинг зарур санитар-гигиена талабларига, хусусан ниқоб тақиб юришгаэътибор қаратиши лозим.
Бу сафар индивидуал ҳимоя воситаси йиғмаси таркибига кўзойнаклар, қўлқоплар, бахиллар ва икки турдаги ниқоблар— бир марта ишлатиладиган ҳимоя ниқоблари ва кўп марта ишлатиладиган 95-сонли респираторлар киритилган.
Йиғма воситалар пойтахт ва ҳудудлардаги тиббиёт клиникаларига Миллий палатанинг ҳудудий бўлинмалари орқали тақдим этилади.






