1

Москвадаги парадда қатнашадиган қирғиз ҳарбийларида коронавирус аниқланди

ДУНЁ 12.06.2020, 21:58
Москвадаги парадда қатнашадиган қирғиз ҳарбийларида коронавирус аниқланди

24 июнь куни Москва шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган 2 жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги шарафига ўтказилаётган ҳарбий парадда иштирок этиши кутилаётган ўнта қирғиз аскарида COVID-19 инфекцияси аниқланди.

Касалланганлар билан алоқа қилганларнинг ҳаммаси кузатувга қўйилади. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, парадда қатнашадиганлар тўлиқ ўзгартирилади - Россияга 79 кишидан иборат гуруҳ юборилиши айтилмоқда.

Бугунги кунда Қирғизистонда 2166 та коронавирус инфекцияси қайд этилган, улардан 1668 киши тузалиб, 26 нафари вафот этган.

Шунингдек Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Марказий Осиёдаги бешала республика президентлари, шу жумладан давлатимиз президенти ҳам 24 июнь куни бўлиб ўтадиган парадда иштирок этишларини тасдиқлаган эди. Сўнгра Молдова, Сербия, Хорватия, Абхазия, Жанубий Осетия раҳбариятининг ҳам иштироки тасдиқланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1