2020 йил 13 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4901 (+32) нафарни ташкил этмоқда.
🔴Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси Карантин марказидаги (шундан 22 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 10 нафари эса хориждан чегара пост орқали юртимизга кириб келган) фуқаролар орасида аниқланган.
❗️Айни пайтда юртимизда 3758 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (76 фоиз) соғайган.
‼️Ҳозирда мамлакатимизда 1124 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 14 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.






