1 май куни Сардоба сув омборида содир бўлган сув тошқини натижасида талофат кўрган фуқароларни аҳолининг талофатдан жабр кўрган қисмини рағбатлантириш мақсадида уларнинг соғликларини тиклаш учун дам олиш санаторийларига бепул йўлланмалар тақдим этилмоқда.
Тошқиндан талофат кўрган ҳудудларда яшовчи ёшларни ёзги таътилларини мароқли ўтказишлари учун Республикамизнинг тоғли ҳудудларидаги сўлим дам олиш оромгоҳларига Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ инспекторлари томонидан автобус ҳайдовчилари билан тегишли тартибда йўриқномалар ўтказилиб, ҳаракат хавфсизлиги таъминланган ҳолда патруль автомашиналарида кузатиб қўйилди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ
Ёшларимиз ёз фасли давомида 3 босқичда ташкил этилган оромгоҳларга ташкилий равишда юборилиб, кўнгилли ва мароқли дам олишларини ташкиллаштириш юзасидан тегишли ташкилотлар томонидан барча зарурий чоралар кўрилмоқда, дейилади хабарда.






