АсосийJamiyat

Интернет тармоқларидаги ИИББ ходимлари иштирокидаги видео бўйича расмий маълумот берилди

'Интернет тармоқларидаги ИИББ ходимлари иштирокидаги видео бўйича расмий маълумот берилди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда  Чилонзор тумани ИИО ФМБ ходимлари Юнусобод туманида фуқарони ички ишлар органларига етказиш учун хизмат автомобилига ўтқизишга ҳаракат қилишаётгани туширилган видео тарқалди.

Видеотасвирдан кўриш мумкинки, фуқаро ИИБ ходимига қаршилик кўрсатиб, адвокат таклиф этилишини талаб қилган. Шу билан бирга видеонинг матнида бошқа фуқаролар ҳам қайд этилган бўлиб, улардан бири илгари мол сотиб олиш учун ундан пул олган ва молни ҳам, пулни ҳам қайтариб бермаган шахсга нисбатан чора кўришни сўраб ички ишлар органларига ариза билан мурожаат қилган эди.

Мазкур факт бўйича ИИББ қуйидагиларни маълум қилди.

"Жорий йилнинг 28 май куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга келиб тушган аризада, И.М. мол сотиб олишни баҳона қилиб ундан катта миқдорда пул олган, аммо ваъдасида турмасдан, пулни ҳам қайтариб бермаган шахсларга нисбатан чора кўришни сўрарди. Шу муносабат билан келиб тушган ариза бўйича текширув ўтказиш мақсадида Юнусобод туманида яшовчи Дилшод И.га жорий йилнинг 10 июнь куни Чилонзор тумани ИИО ФМБга 11 июнь куни етиб келиш ҳақида чақириқнома берилди. Шу билан бирга чақириқнома бериш вақтида унга чақирув сабаби ҳам тушунтирилган. Дилшод И. Чилонзор тумани ИИО ФМБга чақирувни менсимаганлиги сабабли, Чилонзор тумани ИИО ФМБ 1-сон ички ишлар бўлими ходимлари Дилшод И.нинг турар жойига бориб, уни ички ишлар органларига етказишга мажбур бўлишган. Ҳозирги вақтда тўпланган маълумотлар дастлабки тергов органларига қонуний чора кўрилиши учун йўналтирилган. Дилшод И.ни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар