АсосийЖАМИЯТ

Сергелида МЧЖга тегишли катта омборхона ёниб кетди (видео)

Кеча, 14 июнь соат 18:40 да Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Ҳонабод кўчаси 4-уйда жойлашг...

'Сергелида МЧЖга тегишли катта омборхона ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Кеча, 14 июнь соат 18:40 да Тошкент шаҳрининг Сергели тумани Ҳонабод кўчаси 4-уйда жойлашган " Тошкент минтақавий паҳта терминали" МЧЖ га қарашли омборхонада ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда ФВБ хабар бермоқда.

Келтирилишича,  1500 кв.м майдон ёнғин натижасида зарар кўрган. Ёнғин қутқарув жанговор бўлимлари манзилга соат 18:45 да етиб борган ва кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 21:23 да тўлиқ бартараф этилган ҳамда омборхонанинг 2100 кв.м майдони сақлаб қолинган. Ёнғин жойига 9 та маҳсус ёнғин ўчириш теҳникалари жалб қилинган.

 Ёнғин сабаблари ва ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар