Хитойдаги даҳшатли портлаш оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, 172 киши жароҳат олди.
Хитойнинг жануби-шарқидаги магистраль йўлида юк машинаси портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди. Портлаш Венлин шаҳридаги бир қанча биноларга катта зарар етказди.
Қутқарув операцияси кечга қадар давом этди. Фожеа оқибатида 172 нафар фуқаро қаттиқ жароҳат олди. Уларнинг барчаси яқин атрофдаги касалхоналарга жойлаштирилди.
Хабарларга кўра ағанаган юк машинаси завод биносига қулагач, иккинчи марта портлаган.






