АсосийJamiyat

Ўзбекистон давлат консерваториясига янги ректор тайинланди

'Ўзбекистон давлат консерваториясига янги ректор тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Давлат консерваторияси ректори лавозимига Ўринбаев Камолиддин Турдимуратович  номзоди тасдиқланди. Бу ҳақда  Маданият вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.

У 1985 йилда туғилган, 2007 йилда Ўзбекистон Давлат консерваториясини, 2009 йилда мазкур консерваториянинг магистратурасини, 2014 йилда П.И.Чайковский  номидаги Москва давлат консерваториясини тамомлаган.

Мутахассислиги оркестр созандаси (ғижжак), Опера симфоник оркестри дирижёри, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист унвони билан мукофотланган.  

Шу кунга қадар Ёшлар симфоник оркестри дирижёри лавозимида ишлаган.

Ўрганиш натижалари ва билдирилган фикрларга кўра К.Ўринбаев  ўзбек ва жаҳон классик мусиқа дурдоналарини яхши биладиган, симфоник оркестрлар фаолиятини самарали ташкил эта оладиган, бу йўналишда дунёнинг кўплаб мамлакатларидаги ҳамкасблари билан доимий алоқа ўрнатган малакали мутахассис ҳисобланади.  

Фаолияти мобайнида Италия, Франция, ва Россия каби давлатларда ўз соҳаси бўйича тажриба орттирган.

Айни пайтда “Ўзбек миллий мусиқа санъатини ривожлантиришда Фаробий асарларининг ўрни” мавзусида докторлик диссертациясини якунлаш арафасида.  

Камолиддин Ўринбоевнинг ушбу вазифани сидқидилдан адо этишида катта ишонч билдирилди. Креатив ёндошуви орқали Консерваторияда санъат соҳасани янада ривожлантириб ва уни дунёга олиб чиқишдек масъулиятли вазифа зиммаига юклатилди.

 

    Бошқа янгиликлар