Бугун тонгги соат 06.30 да юртимизда зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Тошкент вақти билан 14:21 да иккинчи маротаба зилзила содир бўлди. Эпимарказ Афғонистон бўлиб, у ерда содир бўлган зилзила магнитудаси - 5,3 баллни ташкил этган.
Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати маълум қилди.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент : 524 км, 2 балл.
Наманган : 482 км, 2 балл.
Андижон : 471 км, 2 балл.
Фарғона : 416 км, 2 балл.
Гулистон : 455 км, 2 балл.
Жиззах : 458 км, 2 балл.
Самарқанд : 469 км, 2 балл.
Термиз : 319 км, 2 балл.
Қарши : 501 км, 2 балл.
Навоий : 603 км, 2 балл.
Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмади.






