АсосийЖАМИЯТ

"Интернетда "қаҳрамон"га айланиб қолганимдан ҳижолатдаман". Нурафшон ҳокими ўзига бағишлаб айтилган қўшиққа изоҳ берди (видео)

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳри ҳокимига бағишлаб куйланган қўшиқ пайдо бўлди.У...

'"Интернетда "қаҳрамон"га айланиб қолганимдан ҳижолатдаман". Нурафшон ҳокими ўзига бағишлаб айтилган қўшиққа изоҳ берди (видео)'ning rasmi

ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Нурафшон шаҳри ҳокимига бағишлаб куйланган қўшиқ пайдо бўлди.

Ушбу ҳолатга Нурафшон шаҳри ҳокими ўз муносабатини билдирди:

➖ Кеча ва бугун интернетда бундай қўштирноқ ичидаги "қаҳрамон"га айланиб қолганимдан халқимиз, журналистларимиз ва раҳбарият олдида ниҳоятда хижолатдаман. Шундай лавҳа тайёрлаб, менга кўрсатишганда, эътибор учун уларга миннатдорлик билдириб, лавҳани тарқатмасликни, бошқа бунақа ишлар билан шуғуланмасликни қатъий тайинлаган эдим. Афсуски, лавҳа тарқалиб кетибди.  

Дангалини айтганда, менга шу керак эдими? Мутлақо йўқ. Мен бир ижрочиман, холос. Тўғри, Нурафшонда катта ишлар бўлаётгани рост. Лекин, уларни менинг номим билан боғлашларига мутлақо қаршиман. Мен бу лавозимда амалдаги қонунларимиз, давлат раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижроси билан шуғулланаман. Афсуски, кимлардир менинг туғилган кунимга совға тайёрлайман деб, ўзиниям, мениям жамоатчилик олдида ноқулай алпозга солиб қўйди.

    Бошқа янгиликлар