АсосийЖАМИЯТ

Шуҳрат Ғаниев Сўхда йиғилиш ўтказди. Унда қандай масала кўрилди?

16 июнь куни халқ депутатлари вилоят ва Сўх туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияс...

'Шуҳрат Ғаниев Сўхда йиғилиш ўтказди. Унда қандай масала кўрилди?'ning rasmi

16 июнь куни халқ депутатлари вилоят ва Сўх туман Кенгашларининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгаши раҳбари, вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев олиб борди.

Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар беришича, қўшма сессияда Сўх туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик ва ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун тумандаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган, фойдаланилмайдиган бўш ер майдонларини жисмоний ва юридик шахсларга аукцион савдолари орқали бериш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи Нодиржон Машрабовнинг ҳисоботи эшитилди.

Захира ер майдонларини халқ депутатлари туман кенгаши розилиги билан ҳоким қарори асосида тадбиркорларга  бериш таклиф қилинди.

    Бошқа янгиликлар