Ҳиндистон ва Хитой чегараси Ладакҳдаги отишмада 20 нафар ҳинд ҳарбийси ҳалок бўлди. Бу охирги 45 йил мобайнида икки давлат чегараси ҳудудида ҳарбийлар ўлими билан боғлиқ илк ҳолатдир, дейилади ББС хабарида
Аввалроқ ҳинд нашрлари чегарадаги баҳсли ҳудуд - Галван водийсида рўй берган тўқнашув оқибатида 1 нафар офицер ва 2 нафар аскар ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатган эди. Кейинроқ оғир жароҳат олганлардан яна бир қанчаси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди. Шунингдек, Хитой томонидан жами 43 киши жабрлангани, жумладан бир неча киши ҳалок бўлиб, яна бир неча киши оғир жароҳатлангани айтилди.
Воқеа ҳақида хабар тарқатган ҳинд нашрларида бу ҳудудда ўқ овози эшитилмагани айтилган, ҳинд аскарлари «ўлгунча калтаклангани» тахмин қилинганди.
Бу маълумот расман тасдиғини топмади, аммо сўнгги ҳафталарда чегара ҳудудида аскарлар ўртасида муштлашув ҳолатлари кузатилаётган эди.
Назорат чизиғи деб аталадиган ушбу чегара ҳудудида кўп йиллардан буён ўқ овози эшитилмаган ва ҳарбийлар ўлими кузатилмаган. Ҳиндистон армияси таъкидлашича, бу сафарги тўқнашувда ҳам ўқ узилмаганини таъкидламоқда.






