«Катта Қўйлиқ» маҳалласи пойтахтимиздаги Яшнабод туманининг аҳамияти юқори бўлган маҳаллаларидан бири. 37- Қурувчилар округидан сайланган Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Бахром Валиев 2 кун давомида ўз округида олиб борган ўрганишлари давомида ушбу маҳаллада ҳам бўлиб фуқаролар билан учрашди. Муаммоли ҳолатларни ўрганди.
Маҳалла участка нозирининг баён этишича, “Қўйлиқ” дехқон бозори атрофида мардикорлар бозори билан боғлиқ бир қанча муаммолар мавжуд. Ўрганишлар натижасида турли вилоятлардан келган мардикорлар учун ётоқхона ташкил этиш таклифини киритиш лозимлиги аниқланди.

Ҳозирда депутат томонидан навбатдаги сессияга бир марталик иш билан таъминланувчилар учун (мардикорлар) ушбу ҳудудда замонавий шарт-шароитларга эга ётоқхона қуриш таклифини илгари суриш режалаштирилмоқда, дея "Даракчи"га хабар қилди Ўзбекистон “Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби Меҳринисо Бобоназарова.






