АсосийJamiyat

“Малика” савдо мажмуаси сотувчисида коронавирус чиққани учун ёпилган. ССВ яна кимларда инфекция аниқланганини маълум қилди

'“Малика” савдо мажмуаси сотувчисида коронавирус чиққани учун ёпилган. ССВ яна кимларда инфекция аниқланганини маълум қилди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, 15 июнь санасида юртимизда коронавирус инфекцияси тасдиқланган 183 нафар беморнинг 29 нафари аҳоли орасида аниқланган бўлса, 16 июнь куни эса коронавирус қайд этилган 230 нафар бемордан 20 нафари аҳоли орасида тасдиқланди. Икки кунлик маълумотга кўра, умумий касалланиш кўрсаткичи анча ошган, аҳоли орасида коронавирусга чалиниш ҳолати эса бирмунча камайган.

16 июнь куни аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида:

Тошкент шаҳрида 14 нафар,  

Бухоро вилоятида 3 нафар,

Самарқанд вилоятида 2 нафар,

Наманган вилоятида эса 1 нафарни ташкил этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу беморлар қаерда ва кимлар эканлигини маълум қилди.

Жумладан, Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи оиланинг 3 нафар аъзосида (дам олиш ҳудудига ҳордиқ чиқариш учун оилавий боришган, бир кун ўтиб, тана ҳарорати кўтарилгач, таҳлил топширишган), шу туманда яшовчи яна уч нафар фуқарода: Учтепа туманидаги тикувчилик цехи ишчисида, ишга жойлашиш учун намуна тоширган шахсда ҳамда тана ҳарорати кўтарилгани сабабли поликлиникага мурожаат қилган фуқарода касаллик қайд этилган.

Бундан ташқари, “Малика” савдо мажмуаси сотувчисида (ишга чиқиш учун намуна топширган), Юнусобод туманида яшовчи ҳомиладор аёлда (шифохонага ётиш учун намуна топширган), Сергели туманида яшовчи вақтинча ишсиз фуқаро (тана ҳарорати кўтарилгач, уй шароитида шифокорга мурожаат қилмасдан даволанган) ва унинг 4 нафар оила аъзосида, республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаниш учун намуна топширган фуқарода инфекция аниқланган.

Шунингдек, Самарқанд туманида яшовчи нафақадаги беморда (онкология касаллиги сабабли шифохонага ётиш учун намуна топширган), Самарқанд шаҳридаги 24-мактаб фарроши (кўкрак бези касаллиги бўйича намуна топширган), Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи ҳайдовчида ҳам касаллик тасдиқланган.

Мазкур ҳолатда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, такрор бўлса-да, аҳолини ҳар қадамда хушёр ва огоҳ бўлишларини, карантин ва санитария  қоидаларига қатъий амал қилишларини сўрайди. Коронавирус инфекцияси кутилмаган салбий асоратларга олиб келиши, унга қарши асосий қалқонимиз, айнан, санитария ва карантин қоидаларига сўзсиз амал қилиш эканини асло унутмаслигимиз керак

    Бошқа янгиликлар