Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 июндаги қарорига кўра, Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори лавозимига Абдулазиз Абдулахадович Хайдаров тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилди.
А.Хайдаров ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Молия вазирлигининг Суд тизими, прокуратура ва давлат органларини молиявий таъминлаш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
Аввалроқ Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори Баҳром Ашрафхонов эди. У жорий йил апрель ойида Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси этиб тайинланди.






