АсосийDunyo

Испанияда коронавирусдан вафот этган 27 000 кишини хотирлаш маросими ўтказилади

'Испанияда коронавирусдан вафот этган 27 000 кишини хотирлаш маросими ўтказилади'ning rasmi

Испания бош вазири Педро Санчес 16 июль куни мамлакат миқёсида коронавирус пандемиясидан вафот этган 27 000 кишини хотирлаш маросими ўтказилишини маълум қилди, дея ёзди геосиёсат канали.

Унинг сўзларига кўра, маросимда Испания қироли Филипп VI, Европа Иттифоқи ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг олий даражали расмийлари иштирок этади.  

Коронавирус тарқалгандан бошлаб Испания энг қаттиқ изоляция режимини жорий этганди. Ушбу пандемияни енгиш учун мамлакатга икки ой вақт кетди.  

Испанияда 244 минг киши коронавирус юқтирган. Мамлакатда пандемия қурбонлари сони 27 136 нафарга етди.

    Бошқа янгиликлар