АсосийЖАМИЯТ

Тезкор рейди: Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосари ва майор қўлга олинди (видео)

Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан қўлга олинди. Б...

'Тезкор рейди: Тошкент вилоятида ҳоким ўринбосари ва майор қўлга олинди (видео)'ning rasmi

Тошкент вилоятида туман ҳокими ўринбосари ва ҳарбий қисм майори пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон24" телеканалаида маълум қилинди.

Аниқланишича, Тошкент вилоятидаги туманлардан бирининг ҳоким ўринбосари тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлган фуқарога 10 гектар бўш ерни 60 минг АҚШ долларга сотиши ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб беришни ваъда беради. 

Ушбу хизматлари учун ҳоким ўринбосари фуқародан 25 минг АҚШ доллар олаётганда қўлга олинган. Шунингдек, маълум қилинишича, бундан олдинроқ ушбу мансабдор шахсга жиноий алоқадор бўлган яна бир шахс 1 гектар унумдор ерни 100 минг АҚШ долларга сотаётганда ушланган.  

Шунингдек, кўрсатув давомида маълум қилинишича, Тошкент вилоятидаги ҳарбий қисмлардан бирида майор унвонида ишловчи ҳарбий хизматчи ҳам мансаб ваколатини суистеъмол қилгани фош бўлган.

 Майор маҳаллий фуқародан шартнома асосида ҳақиқий хизматга қабул қилишга ёрдам бериш учун 3 минг АҚШ доллар олаётган пайти қўлга олинган. Шунингдек, у бундан аввал бошқа бир фуқародан ҳам ҳарбий хизматга олиш шарти билан 700 АҚШ доллари ҳам олгани маълум бўлди.

    Бошқа янгиликлар